Нуробод туманига ҳоким тайинланди
Нуробод тумани ҳокимлигида ўтказилаётган халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.
Сессияда депутатлар томонидан Юлдашев Шерали Мамараимович номзоди Нуробод тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Шерали Мамараимович Юлдашев 1971 йилда Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида туғилган. Мазкур тайинловга қадар халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши котибияти мудири лавозимида фаолият олиб борган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter