Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тоғли қишлоқдаги мўъжиза. Оқсойда IT Village очилди (видео)

«ICTWEEK Uzbekistan 2022» АКТ ҳафталигининг якунловчи кунида АКТ вазирлиги томонидан «Ягона интегратор – UZINFOCOM» билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган лойиҳа – IT Village мажмуаси очилди.

Нуробод тумани, Оқсой қишлоғидаги мажмуа очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ва Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этди.

Гўзал манзарали ва тоза ҳавога эга тоғ ёнбағирларида жойлашган ушбу IT қишлоғи республиканинг чекка ҳудудларида «айти» инфратузилмасини ташкил этиш, яқин ҳудудлардаги болаларни илғор IT-технологиялар билан қизиқтириш ва ўқитиш имконини беради.

Шунингдек, халқаро ва маҳаллий IT форумлар, дастурчилар учун Хакатонлар ва бошқа турли хил «айти» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш, АКТ соҳасидаги янги йўналиш – IT туризмни ривожлантириш учун катта имконият ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг