Нуробод туманига янги ҳоким тайинланди
Самарқанд вилояти Нуробод тумани ҳокимлигида ўтказилаётган халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.
Сессияда депутатлар томонидан Бердиқулов Сирожиддин Валиқулович номзоди Нуробод тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Сирожиддин Валиқулович Бердиқулов 1979 йилда Самарқанд вилояти, Жомбой туманида туғилган.
Мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter