Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нурафшонда 28,4 млрдга ҳайкал, 6 млрдга кутубхона қурилади

Нурафшонда 28,4 млрдга ҳайкал, 6 млрдга кутубхона қурилади

Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли фармойиши билан Нурафшон шаҳрида ҳайкал мажмуаси ва кутубхона биноси қуриш учун маблағ ажратилди.

Қайд этилишича, вилоят маҳаллий бюджетининг 2021 йил III чорак якуни билан шаклланган даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги «Тошкент вилоятида бизнес марказларини қуриш дирекцияси» давлат унитар корхонасига — вилоят марказида олиб бориладиган ишлар учун жами 34 400 000,0 минг (ўттиз тўрт миллиард тўрт юз миллион) сўм, жумладан Нурафшон шаҳрида Зулфия Закирова номига ҳайкал мажмуасини қуриш ва атрофини ободонлаштириш ишлари учун 28 400 000,0 минг (йигирма саккиз миллиард тўрт юз миллион) сўм ҳамда «Nurafshon Business City» ҳудудида замонавий кутубхона биносининг қурилиши учун 6 000 000,0 минг (олти миллиард) сўм маблағ ажратилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг