Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нима учун профессор-олимлар болалар учун китоб ёзмайди?

Нима учун профессор-олимлар болалар учун китоб ёзмайди?

фото: интернет, очиқ манба

Дунёда бугун Non-fiction (нон-фикшн – бадиий бўлмаган адабиёт, ҳақиқат, тўқилмаган адабиёт) жанридаги болалар китоблари уммондек кўпайиб, ўқувчилар орасида ҳам худди шу даражадаги қизиқишни уйғотмоқда.

Non-fiction китобини ёзиш осонми? Масалан, динозаврлар ҳақидаги маълумотни википедиядан оламиз, сўнг уни қисқартириб, чиройли расмлар чизиб болаларга тақдим этамиз. Осон. Лекин бундай китобни болаларга бериш мумкин эмас! Ҳа, бу китоб мутлақо сифатсиз ва кераксиздир.

Ҳақиқий сифатли non-fiction китоб ортида 2та катта иш ётади:

Биринчиси илмий билим (мутахассис билими ёки ёзувчининг бир неча йиллик изланишлари), иккинчиси болалар психологиясини тушуниш (илмий матнни болалар тилида ёзишни адабий тўқима жанрида ишлайдиган ёзувчи учун осон иш эмас). Китоб зўр чиқиши билан бирга у болага қизиқарли бўлиши ҳам муҳим!

Жанубий Кореядаги 99% non-fiction китобларни профессор-олимлар билан ёзувчилар биргаликда ёзадилар. Баъзида бир нечта олим ва мутахассислар биргалашиб кичкинагина 12 варақли шундай китоб устида ишлайдилар. Натижаси ҳақида айтадиган бўлсак, қисқа муддатда болалар илм-фанга боғча ёшидан қизиққан бўладилар ва космос, динозавр, тарих, ҳайвонот олами, ҳашоратлар, суюқлик, қуюқлик, тоғлар, дарёлар, ўсимликлар олами ва бошқа кўплаб мавзуларда бемалол гаплаша оладилар, ажойиб суҳбатлар қура оладилар. Узоқ муддатли натижаси эса мамлакатда юқори технологиялар кескин ривожланган, космос забт этилмоқда, сунъий интеллект бўйича тадқиқотлар ва тиббиёт дунёда етакчи ўринларда...

Бизда бугун бирон шифокор ёки астроном олим болалар китобини ёзишига кўзим етмайди. Чунки биринчидан, уларнинг вақти йўқ, иккинчидан вақт ажратиши учун бирон стимул(болалар адабиётини ёзса уни ҳурмат қиладилар ёки кўп пул олади) йўқ.

Нима қилса бўлади? Non-fiction  барибир керак. Болалар ёзувчилари бирон илмий мавзуга чиндан қизиқишлари бўлса, азалдан ўша мавзуга қизиқиб юрган бўлсалар, мутахассис бўлмаса ҳам чуқур изланиш қилиб болалар учун non-fiction жанрида болалар китобини ёзиши мумкин. Бундай жанрдаги китоблар жуда тез сотилади! Бу факт.

                                         Динара Мўминованинг facebook саҳифасидан олинди

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг