Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нега кексалар ўртасида саратонга чалиниш кам учрайди — олимлар

Нега кексалар ўртасида саратонга чалиниш кам учрайди — олимлар

Фото: «Depositphotos»

Физиологик кексалик айрим ҳолатларда ёмон ўсимталарнинг ривожланишига тўсқинлик қилиши мумкин. Бу ҳақда «Aging Cell» журнали ёзмоқда.

Ливерпуль университети олимлари тадқиқот ўтказишди: кекса ёшда бўладиган ҳамда онкологик касалликлар ривожланишида юз берадиган генетик ўзгаришлар ўзаро солиштирилди.

Аниқланишича, кекса инсонлар организмида юз берадиган жараёнлар баъзи ҳолатларда бир-бирининг таъсирини қирқади. Масалан, тўқималарнинг қариши нафақат янги мутацияларнинг пайдо бўлишига олиб келади, балки мутацияга учраган ҳужайраларнинг бўлиниш жараёнини ҳам сусайтиради, бу эса онкологиянинг ривожланишини сезиларли равишда оғирлаштиради.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, олинган ушбу натижалар кексалар ўртасида саратон билан касалланиш ҳолатлари кам учрашига жавоб бўлиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг