Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоий вилоятига ҳоким тайинланмоқда

Навоий вилоятига ҳоким тайинланмоқда

Фото: Президент матбуот хизмати

Сессияда Навоий вилоятига ҳоким тайинлаш бўйича ташкилий масала кўриб чиқилмоқда.

Президент вилоят фаолларининг билдирган фикрлари асосида Навоий вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Нормат Турсунов Тўлқунович номзодини тавсия этди.

Номзоднинг ҳудудни жадал ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича режаларини эшитиш таклиф қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Нормат Турсунов ўтган йилнинг ноябрида Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг