Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоий вилояти ҳокими «Навоий ворислари» танлови ғолибига 50 млн. сўм пул мукофоти берди

Навоий вилояти ҳокими «Навоий ворислари» танлови ғолибига 50 млн. сўм пул мукофоти берди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси томонидан Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги муносабати билан ҳамда ёшларда адабиётга бўлган қизиқишни ошириш, улар орасида китобхонликни тарғиб этиш мақсадида Навоий вилоятида «Навоий ворислари» маданий-маърифий танлови бўлиб ўтди.

Танлов натижаларига кўра, 1-ўринни Ситора Исоқова (Бухоро вилояти), 2-ўринни Маржона Нодирқулова (Навоий вилояти), 3-ўринни Хосиятхон Сирожиддинова (Фарғона вилояти) эгаллади.

Танловда асосан ғазалнинг насрий баёни, бехато ва ифодали ўқиш, тушунилиши қийин бўлган сўзларни изоҳлаб бера олиш ва луғатларга эътибор қаратилди ва баҳоланди.

Шунингдек, Навоий вилояти ҳокими навоийлик иштирокчи 2-ўринни эгаллаган Нодирқулова Маржонани 50 000 000 сўм пул мукофоти билан тақдирлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг