Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нақд 6 млрд сўмдан ортиқ пул ундирди

Нақд 6 млрд сўмдан ортиқ пул ундирди

Бухородаги қарздор корхона олинган кредитларни қайтаришига тўғри келди. Бу ҳақда МИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Когон туманлараро иқтисодий судининг 07.02.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор корхонадан АТ «Халқ банк» фойдасига 6 млрд. 96 млн. сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаровга қўйилган мулкларга қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Когон шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.

Давлат ижрочиси томонидан шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.

Қарздорликни бартараф қилиш учун қонунчиликка мувофиқ қарздорга ихтиёрий муддат берилган бўлса-да, ижро ҳужжати талаблари бажарилмаган.

Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида гаров мулклари хатланиб, электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилган вақтда, қарздор ушбу 6 млрд. 96 млн. сўм қарздорликни нақд тўлаб, ижро ҳужжати амалда ижро этилиб, иш юритувидан тамомланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг