Наманганда халқаро «Гул байрами»нинг юбилейи қачон бўлади?...
Ўтган йили шу кунларда Наманган шаҳрида юқори савияда ташкиллаштирилган 59-анъанавий Халқаро «Гул байрами» авжига чиққанди. Бир ҳафта давом этиб, якуний тантанали тақдирлаш қисмида мутлоқ ғолибликни қўлга киритган гулчи ва ташкилотга вилоят ҳокимининг совғаси - «Спарк» автомобили топширилганди, фахрли ва рағбатлантирувчи ўринларга қимматбаҳо мукофотлар берилганди.
Очилиш маросимида анвойи гуллар билан безатилган машиналар паради унутилмас даражада уюштирилиб, барчанинг ҳавасини, ҳайратини оширганди.
Ўшанда илк бор дунёнинг ўндан зиёд мамлакатидан журналистлар ташриф буюриб, хорижий ОАВларда фестивалнинг қизғин жараёнларини кенг ёритишганди.
Жорий йил эса коронавирус пандемияси сабаб 26 май - 1 июнь кунлари юбилей сифатида 60-марта ўтказиладиган бу катта тадбир ҳам тўхтатилди. Умид қиламизки, карантин тадбирлари якунида ушбу тадбир ҳам қайтади.
Орифжон Жўраев,
журналист
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter