Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда икки ҳафтада ДХАнинг икки филиали очилди

Наманганда икки ҳафтада ДХАнинг икки филиали очилди

Фото: ДХА Наманган вилоят бошқармаси матбуот хизмати

Наманган вилоятининг Поп туманида давлат хизматлари маркази биноси биринчилардан бўлиб фойдаланишга топширилган.

Бу албатта, аҳоли ва тадбиркорлар учун янги имкониятлар эшигини очиш билан бирга шу ерлик фуқароларнинг мушкулини осон бўлишига хизмат қилиб келмоқда. Агентликнинг галдаги вазифаларидан бири туман марказдан олисда жойлашган ҳудудларда марказ филиалларни очиш орқали аҳолига янада қулайликлар яратиш бўлиб, ана шу мақсадда тумандан узоқликдаги “Истиқилол” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолига беминнат хизмат кўрсатиш, уларнинг вақтини тежаш мақсадида янги филиал фойдаланишга топширилди. Мазкур филиал туманнинг тоғли ва баҳаво маскани саналган Чодак қишлоғи ва унга яқин бўлган 11 та МФЙда истиқомад қилувчи 32 минг нафарга яқин аҳолига 140 дан ортиқ хизматларни кўрсатади.

Туман давлат хизматлари марказининг директори Воҳиджон Толиповнинг таъкидлашича, филиалнинг фаолият бошлаши, марказдаги тирбандликнинг олдини олиш баробарида 60 километр узоқликда яшовчи аҳолининг ортиқча овворагарчилигига барҳам беради.

Авваллари фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида ойда икки бор сайёр давлат хизматлари кўрсатилган. Лекин, бу билан аҳолини тўлақонли қамраб олишнинг имкони бўлмаган. Мана энди 12 та МФЙ фуқаролари исталган хизматдан ўзларининг маҳаллаларидаги филиалда фойдаланишлари мумкин.

Филиал фаолияти ёш келин-куёвларни ҳам мамнун этмай қолмади. Очилиш куни икки ёшнинг никоҳ тузганлик ҳақидаги гувоҳнома гувоҳлар ва меҳмонлар қаршисида тантанали топширилди.

Ана шундай қулайлик, Учқўрғон тумани “Қўғай” МФЙда яшовчи аҳолига ҳам яратиб берилди. Қўғай ва яна 20 та МФЙга хизмат кўрсатиш учун ўз эшикларини очган филиал 60 минг нафар фуқаронинг узоғини яқин бўлишига кўмакдош вазифасини ўтайди.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг