Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент маслаҳатчиси ўринбосари ДХАга директор этиб тайинланди

Президент маслаҳатчиси ўринбосари ДХАга директор этиб тайинланди

Улуғбек Исломович Муҳаммадиев Президент қарорига мувофиқ Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори этиб тайинланди.

У.Муҳаммадиев 1977 йил 23 февралда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида туғилган. Ўзбекистон Миллий университети (тадбиқий математика ва ҳуқуқшунослик йўналишлари), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (халқаро муносабатлар йўналиши)ни тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1999 йили Ўзбекистон Миллий университетининг ўқув бўлими инспектори вазифасидан бошлаган. 2001-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси котибиятида масъул лавозимларда хизмат қилган. 2008-2017 йилларда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг судьяси сифатида фаолият юритган.

2017-2018 йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати етакчи инспектори, шўъба мудири, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси ўринбосари лавозимларида меҳнат қилган.

У. Муҳаммадиев 2018 йил 26 августдан буён Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Оилали, тўрт нафар фарзанди бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг