Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нафақалар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ўтказилмоқда

Нафақалар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ўтказилмоқда

Фото: Xabar.uz

2024 йил 1 январдан бошлаб бир қатор ижтимоий тўловлар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тасарруфига ўтказилди:

  • Ёшга оид нафақа;
  • Боқувчисини йўқотганлик нафақаси;
  • Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилига нафақа;
  • Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа (1 ва 2-гуруҳ, 18 ёшдан катта);
  • 1 ва 2-гуруҳ ногиронлари учун нафақа;
  • Кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси;
  • Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам;
  • Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа («Суюнчи пули»);
  • Дафн қилиш учун нафақа («Дафн пули») .

Бунда ижтимоий тўловлар учун ариза бериш, уларни кўриб чиқиш, тайинлаш ва тўлашнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади.

Мазкур ижтимоий тўловлар билан боғлиқ барча мурожаатларни туман ёки шаҳарлардаги «Инсон»ижтимоий хизматлар марказлари қабул қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг