Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Музқаймоқни ҳаддан ортиқ истеъмол қилманг: шифокор сабабини очиқлади

Музқаймоқни ҳаддан ортиқ истеъмол қилманг: шифокор сабабини очиқлади

Фото: Xabar.uz

Гастроэнтеролог Евгений Белоусов музқаймоқнинг саломатлик учун зарари ҳақида гапирди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, кўплаб маҳсулотлар қатори бу ширинликка ҳам сунъий ўсимлик ёғларини қўшиш мумкин. Музқаймоқнинг меъёрдан ортиқ истеъмоли тизимли яллиғланишнинг ривожланишига олиб келади.

«Бу ички органларнинг: жигар, ошқозон ости безининг «семириши» муаммоси туфайли содир бўлади», деб тушунтирди мутахассис.

Белоусов фанда «ёғли» жигарни ёғли гепатоз деб аталишини маълум қилди. Бу хавфли, чунки у жигар яллиғланишига олиб келади - бу эса гепатитга олиб боради. Ошқозон ости безининг «семизлиги» (липоматоз), ўз навбатида, тезда панкреатитга айланади.

«Ошқозон-ичак трактининг органлари хона ҳароратига яқин бўлган овқатларни яхши кўрадилар, шунинг учун музқаймоқнинг паст ҳарорати уларни стрессга олиб келиши мумкин», деб таъкидлади эксперт.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг