«Музқаймоқлар қироли» ходимларини қисқартирмоқда
Музқаймоқлар ишлаб чиқаришда дунёда етакчи саналган Unilever компанияси ходимлари сонини қисқартириб, алоҳида бўлинма тузади.
Юз йил аввал асос солинган Unilever бугунги кунда жаҳон музқаймоқлар бозорида биринчи ўринда туради, унинг брендлари деярли барча мамлакатларда фаолият юритади.
Янги ташкил этиладиган компания таркибига 10 та энг кўп сотилаётган музқаймоқ брендлари, жумладан, Magnum, Ben & Jerry’s, Breyers, Walls ва Cornetto киради. Ўтган йили Unilever таркибидаги шу ва бошқа брендлар жами 7,9 млрд евро қийматида музқаймоқ сотганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter