Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Мутасаддилар жиловни қўйиб юборди» – Шавкат Мирзиёев (видео)

«Мутасаддилар жиловни қўйиб юборди» – Шавкат Мирзиёев (видео)

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Республикаси президенти раислигида 26 май куни инвестиция масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши аввалида мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтилгани хабар қилинганди.

«Халқимизга яна бир бор мурожаат қилмоқчиман. Касаллик тугагани йўқ Ўзбекистонда. Карантин қоидаларига амал қилмасак, шунча кўрган чораларимиз барбод бўлади. Корхоналар раҳбарларига, туман ва вилоятлар ҳокимларига эслатмоқчиман, қайси ҳудуд карантинга жиддий эътибор бермаса, ўша туман, шаҳар ёки вилоятни ҳам ёпиб қўйишга мажбур бўламиз» – деди президент.

Шавкат Мирзиёев йиғилишда «мутасаддилар жиловни қўйиб юборгани»ни ҳам танқид қилиб, бунинг оқибатида ўн кун ичида аҳоли ўртасида Навоийда 57 та, Самарқандда 73 та, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 114 та касаллик ҳолатлари қайд этилганини айтиб ўтди.

«Мана, Навоийда кўрдик, қайсидир кафеда бемалол одамлар йиғилиб ўтирибди. Агар жиловни қўйиб юборсак, эртага яна бошланади» – таъкидлади давлат раҳбари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг