Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мусулмонлар идораси вакили: «Қора Малибу» сотилди

Мусулмонлар идораси вакили: «Қора Малибу» сотилди

«Вақф» хайрия фонди раҳбарининг биринчи ўринбосари Зоҳид Тўраев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида фонд томонидан олиб борилаётган хайрия ишлари ҳақида мунтазам хабар бериб боради.

Куни кеча эълон қилинган навбатдаги постга ёзилган шарҳларда ўз вақтида аҳолининг норозилигига сабаб бўлган «Қора Малибу» масаласи кўтарилган. Бунга жавобан фонд расмийси «Малибу» тўғрисида идора раҳбарияти (Ўзбекистон Мусулмонлари идораси – таҳр.) томонидан қарор қабул қилингани (таҳр.: автомобилнинг сотуви назарда тутилган), тушган пул яхши мақсадларда сарфланишини маълум қилган

Шарҳларда, шунингдек, Мусулмонлар идораси ходимлар бўлими бошлиғи Эрдон Эсанов ҳам иштирок этиб, «Малибу» сотилганини тасдиқлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати раҳбари Комилжон Бурҳонов билан боғланганимизда "Бу масаладан хабари йўқ"лигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз Azоn.uz сайтида «Вақф» хайрия жамоат фонди раиси учун «Малибу-2» русумли хизмат машинаси олганлиги ҳақида Фонд раисининг 1-ўринбосари Зоҳиджон Тўраевга таянган ҳолда хабар эълон қилинганди.

Манба: azon.uz

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг