Молия вазирлиги департаментига директор тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва давлат ижтимоий хизматлари тармоқларида бюджет сиёсати департаменти директори лавозимига Гулнора Муродова тайинланди.
Гулнора Муродова 1987 йилда Тошкент вилояти, Қибрай туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2008 йилда Тошкент шаҳридаги Плеханова номидаги Россия иқтисодиёт академиясини ва 2010 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
Гулнора Муродова ўз меҳнат фаолиятини 2008 йилда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг етакчи мутахассиси лавозимида бошлаган, 2013-2017 йилларда бош мутахассис лавозимида фаолият юритган.
2017-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида бош мутахассис, кейинчалик эса шўъба мудири лавозимида фаолият юритган.
Тайинловга қадар, Молия вазирлигининг Ижро назорати ва мурожаатлар билан ишлаш департаментининг Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter