Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Молия вазири ўринбосари оламдан ўтди

Молия вазири ўринбосари оламдан ўтди

Фото: Молия вазирлиги ахборот хизмати

Бугун, 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари ўринбосари Турсунов Ёрқин Эргашевич 55 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда унинг ўлими сабаби маълум қилинмаган. Айрим маълумотларга қараганда, аввалроқ Ё.Турсуновда коронавирус инфекцияси аниқланган бўлган.

Ёрқин Турсунов 1965 йилда Самарқанд вилоятинг Хатирчи туманида туғилган. 1990 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган. Мутахассислиги молиячи. 

Меҳнат фаолиятини 1990 йилда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри ҳокимияти молия бўлими аҳолини ижтимоий ҳимоялашни молиялаштириш бўйича назоратчи инспектори, бюджет инспекцияси I тоифали иқтисодчиси лавозимидан бошлаган. 

1993-2002 йилларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри ҳокимияти молия бўлими мудири ўринбосари – бюджет инспекцияси бошлиғи, кейинчалик бўлим мудири бўлган. 

2002-2006 йилларда Навоий вилояти ҳокимияти молия бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган. 

2006-2012 ва 2016-2018 йилларда Молия вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

2012-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Ижтимоий ва молиявий таъминот хизмати бошлиғи.

Молия вазири ўринбосари лавозимига қадар, Ёрқин Турсунов Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори лавозимида ишлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг