Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Мир» карталаридан Uzcard карталарига пул ўтказиш тикланди

«Мир» карталаридан Uzcard карталарига пул ўтказиш тикланди

Фото: «VisualRian»

Uzcard матбуот хизмати Россиянинг «Мир» банк карталаридан Uzcard карталарига халқаро пул ўтказмалари хизмати ишга туширилгани ҳақида хабар берди.

Ягона умумреспублика процессинг маркази (ЯУПМ) ва «Мир» тўлов тизимининг оператори — «Тўлов карталари миллий тизими» АЖ (ТКМТ) «Мир» тўлов тизими қатнашчиси бўлган қатор банкларнинг мобил иловалари орқали халқаро пул ўтказмалари хизматини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни давом эттирмоқда.

Uzcard карталарига пул ўтказиш бир зумда амалга оширилади. Ўтказма рублда жўнатилади ва фойдаланувчи учун қулай бўлган миллий валюта курсида ва қабул қилиб олувчи шахснинг Ўзбекистондаги ҳисобига ўтказилади. Хизматдан фойдаланганда пул ўтказмалари учун қўшимча яширин тўловлар олинмайди. Бунинг учун банкнинг мобил иловасида фақат карта рақами ва қабул қилиб олувчи шахснинг исмини киритиш керак, бошқа қўшимча маълумотларни киритиш шарт эмас.

Бугунги кунда халқаро ўтказмаларнинг энг катта ҳажми Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида амалга оширилмоқда, дейилади хабарда.

Uzcard март ойи бошларида (кобейжинг карталаридан ташқари) «Мир» карталари билан операциялар ўтказишни тўхтатган эди. Бунга техник ишлар сабаб қилиб кўрсатилган.

2020 йилнинг июнида «Мир» Uzcardнинг барча банк-қатнашчилари учун трансчегаравий ўтказмаларни йўлга қўйганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг