МИБ Наманган вилоят бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Мажбурий ижро бюросининг Наманган вилоят бошқармасига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га МИБ ахборот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори буйруғи билан Бекзод Мирзааҳмедов Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Наманган вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунгача ушбу лавозимда Дилмурод Умаралиев фаолият юритган ва Бош прокурорнинг тегишли буйруғи билан Наманган вилоят прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
Б.Мирзааҳмедов 1982 йил Наманган вилоятида туғилган. У 2003-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментида турли лавозимларда фаолият олиб борган. 2017 йилдан эса Мажбурий ижро бюросининг Наманган вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ўз ишини давом эттирган. Мазкур тайинловга қадар Б.Мирзааҳмедов Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси туманлараро бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter