Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар сотиб олишга субсидия берилади

Меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар сотиб олишга субсидия берилади

Президентнинг «Маҳаллаларда аҳоли бандлигини ошириш ва норасмий бандликни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага жойлаштирилди.

Лойиҳага кўра, хизматлар соҳаси ва уй шароитида ўзини ўзи банд қилиш фаолият турлари 11 тага, шахсий томорқаларда бандликнинг тури 9 тага кўпаяди.

Шунингдек, маҳаллаларда (савдо мажмуалари ва бозорлар бундан мустасно) фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ўзларининг ёлланма ишчилари учун Пенсия жамғармасига тўланиши лозим бўлган тўлов миқдорини ҳар бир ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан, бир йилга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоригача туширилади.

Қайд этилишича, маҳаллаларда қурилиш ишлари билан норасмий шуғулланаётган жисмоний шахслар фаолиятини расмийлаштиришни рағбатлантириш мақсадида қурилиш-таъмирлаш бригадалар тузилишига рухсат берилади.

Бунда:

  • қурилиш-таъмирлаш бригадалари аъзолари ўзини-ўзи банд қилган шахслар сифатида рўйхатга олинади, шунингдек бригадаларга хорижий давлатларда қурилиш соҳасида ишлаб қайтган фуқароларни жалб этишга эътибор қаратилади;
  • қурилиш-таъмирлаш бригада аъзоларига меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача субсидия ажратилади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг