Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Матбуот уйи»нинг келгуси тақдири маълум бўлди

«Матбуот уйи»нинг келгуси тақдири маълум бўлди

Бугун Президент матбуот котиби Шерзод Асадов бир гуруҳ босма матбуот нашрлари бош муҳаррирлари билан учрашди. Унда босма матбуот — газета ва журналлар фаолиятига оид муаммолар, янги таклифлар муҳокама қилинди. Бу ҳақда Хушнуд Худойбердиев хабар берди.

Қайд этилишича, Шерзод Асадов «Матбуот уйи» номи билан машҳур бўлган ва ҳозирда сотувга қўйилган бино узил-кесил сотувдан олингани ҳамда бино келгусида оммавий ахборот воситалари, жумладан босма нашрларга қолдирилишини маълум қилган.

«Матбуот уйи» нинг сотувга қўйилиши журналистлар орасида салбий кутиб олинган ва бир қанча танқидий чиқишлар қилинган эди.

Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, ушбу масала Президент томонидан назоратга олинган ва ушбу бино замонавий талаблар асосида қайта қурилади ҳамда оммавий ахборот воситалари, шунингдек Журналистлар уюшмаси фойдаланиши учун топширилади.

Бундан ташқари ОАВлар, босма нашрлар ҳамда Журналистлар уюшмаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича махсус қарор лойиҳалари тайёрланаётгани маълум қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг