Тошкентдаги «Матбуот уйи» атрофида медиашаҳарча қурилади
Тошкент шаҳар Миробод тумани Матбуотчилар кўчаси 32-уй манзилида жойлашган «Матбуот уйи» бино ва иншоотлари ҳамда уларга туташ ҳудудда замонавий медиа шаҳарча ташкил этилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг айни шу ишларни бажариш учун қурилиш-пудрат ташкилотини аниқлаш бўйича ўтказган тендери якунланди. Тендер якунларига кўра, 98,8 млрд сўмни таклиф билан «Yangi zamon bino» МЧЖ ғолиб деб топилган.
Очиқ маълумотлар реестрига кўра, мазкур қурилиш фирмаси раҳбари Дилшод Шукуров ва фирма устав капитали 566 млрд сўмни ташкил қилади. Мазкур капиталнинг 50 фоизи «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга, қолган 50 фоизи эса «UNIQUE TRADE Business» МЧЖга тегишли.
«UNIQUE TRADE Business» МЧЖ акцияларининг эса 99 фоизи GOLDEN House Development МЧЖга тегишли.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг «Yangi zamon bino» МЧЖси эса жорий йилнинг 2 ва 22 августларида «Кўприкқурилиш» УК ўтказган умумий суммаси 16,5 млрд сўм бўлган лойиҳаларни ҳам ютиб олган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур унитар корхона 100 фоиз «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарам ташкилот ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter