Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Масжидларни рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи кескин камайтирилди

Масжидларни рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи кескин камайтирилди

Фото: «Xabar.uz»

Ҳукуматнинг 2018 йил 31 майдаги қарори билан Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисида низом тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилишича, диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун тўланадиган давлат божлари камайтирилди.

Эндиликда, диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун:

  • диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари ва диний таълим муассасалари учун — энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма баравари;
  • бошқа диний ташкилотлар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

Илгари бу миқдор диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари ва диний таълим муассасалари учун энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараварини, бошқа диний ташкилотлар учун эса 50 бараварини ташкил этган.

Ушбу соҳадаги яна бир янгиликлардан бири диний ташкилот раҳбарлари диний маълумотни хорижий давлатда олган бўлса диний ташкилотни рўйхатдан ўтказишда унинг нострификацияланганлиги ҳақидаги ҳужжатни ҳам тақдим этиши лозим. Илгари бу нарса назарда тутилмаган эди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг