Марказий ва Шарқий ҳарбий округларда қўмондонлар ўзгарди
Ўзбекистон Президентнинг тегишли фармони билан генерал-майор Ойбек Озодович Саидов Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони этиб тайинланди.
Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
2017 йил октябрдан буён генерал-майор А.Саидов Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шунингдек, Президентнинг тегишли фармони билан полковник Фаррух Зиябаев Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони этиб тайинланди.
Тайинловга қадар полковник Ф.Зиябаев Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter