Россия яна бир қўмондонидан айрилди
Тан олинмаган Донецк халқ республикасининг 31-ҳаво ҳужуми бригадаси қўмондони полковник Андрей Кондрашкин ҳалок бўлди. Бу ҳақда Росгвардия бошлиғи ўринбосари Александр Ходаковский хабар берди.
У қўмондоннинг ўлими сабаби ҳақида тафсилотларни ошкор қилмаган.
«Бугун биз унинг ўлими ҳақидаги хабардан қаттиқ хафа бўлдик. Биз унинг оиласи ва яқинларига, қуролдошларига ҳамдардлик билдирамиз», — деди Ходаковский.
Андрей Кондрашкин 1979 йилда туғилган. 2001 йилда В.Ф. Маргелов номидаги Рязан олий ҳаво-десант қўмондонлик билим юртини тамомлаган. У Чеченистондаги ҳарбий операцияларда ҳам қатнашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter