Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ливанда эронлик йирик қўмондон ва генерал ўлдирилди

Ливанда эронлик йирик қўмондон ва генерал ўлдирилди

Эрон ҳукумати Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони Исроилнинг жума куни Байрутга берган зарбалари натижасида ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг маълум қилишича, 27 сентябрь, жума куни Исроилнинг Ливандаги ҳаво ҳужуми чоғида корпус операциялари қўмондони ўринбосари, бригада генерали Аббос Нилфорушан ҳалок бўлган.

Нилфорушан 2019 йилда Али Заҳидийнинг ўрнига операциялар бўйича ўринбосари этиб тайинланган эди.

Корпус ўз баёнотида Нилфорушоннинг Қаршилик жабҳаси ва Эронни ҳимоя қилишдаги роли қайд этилган ва унинг ўлими учун ҳамдардлик билдирилган, Исроилнинг Ливандаги жиноятларини қоралаган. 

Эслатиб ўтамиз,  28 сентябр куни Байрутда "Ҳизбуллоҳ" раҳбари Ҳасан Насруллоҳ ҳалок бўлди. 

Илгари Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси июль ойи охирида Теҳронда ўлдирилган Хамас етакчиси Исмоил Ҳания ўлими муносабати билан жавоб чораларини кўришни ваъда қилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг