Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқаро суд россиялик икки қўмондонни қамоққа ташлашга буйруқ берди

Халқаро суд россиялик икки қўмондонни қамоққа ташлашга буйруқ берди

Гаагадаги Халқаро жиноят суди Россия узоқ масофали авиацияси қўмондони генерал-лейтенант Сергей Кобилаш ва Қора денгиз флоти қўмондони адмирал Виктор Соколовни ҳибсга олишга ордер берди.

Бу ҳақда суд баёнотига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Халқаро жиноий суд палатаси Украинадаги вазият нуқтаи назаридан, ушбу шахсларни камида 2022 йил 10 октябрдан камида 2023 йил 9 мартгача содир этилган жиноятлар учун ҳибсга олиш учун ордер берди», — дейилади хабарда.

2023 йил январ ойида Украина Хавфсизлик хизмати Кобилашни «Украинанинг ҳудудий яхлитлигига тажовуз қилишда» айблаганди. Худди шундай айбловлар Россия ҳарбий-денгиз флоти Қора денгиз флоти собиқ қўмондони Игор Осиповга ҳам қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 17 март куни Халқаро жиноий суднинг дастлабки тергов палатаси Россия президенти Владимир Путин ва Президентнинг болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Мария Лвова-Беловани ҳибсга олишга ордер берди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Кремл суднинг Путинни ҳибсга олиш ордери ҳақидаги қарорини аҳамиятсиз деб билади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг