Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кузда бизни қандай об-ҳаво кутмоқда? Метеорологлар маълумоти

Кузда бизни қандай об-ҳаво кутмоқда? Метеорологлар маълумоти

Фото: Xabar.uz

Гидрометеорология хизмати кириб келаётган сентбяр, октябр ва ноябр ойларида кутилаётган об-ҳаво прогнозини тақдим этди. Мазкур маълумотлар ўта аниқ ҳисобланмайди ва маслаҳат мазмунига эга. 

Сентябр ойида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати республика бўйича меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан 1-1,5 даражага юқори бўлиб, 18-25 даражани ташкил этади.

Ойнинг биринчи ярмида ҳарорат асосан кечалари 13-18 даража, кундуз кунлари 33-38 даража бўлади.

Ойнинг иккинчи ярмида ҳарорат кечалари 13-18даражадан 8-13 даражагача, кундуз кунлари 30-35 даражадан 23-28 даражагача ўзгариб туради.

Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда (меъёр 3-8 мм, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 0,0-2 мм, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 9-28 мм гача).

Иккинчи ва учинчи ўн кунликларнинг айрим кунлари бироз ёмғир ёғиши мумкин, жанубда эса ёмғир ёғиш эҳтимоли кам.

Октябрда ўртача ойлик ҳаво ҳарорати республика бўйича меъёр атрофида бўлиб, 10-12 даражани, жанубда 16-18 даражагачани ташкил этади.

Ой давомида ҳарорат кечалари 10-15 даража илиқдан 3-8 даража илиқгача ўзгариб туради, ой охирида 0-2 даража совуқгача бўлиши мумкин, кундуз кунлари 23-28 даража илиқдан 13-18 даража илиқгача ўзгариб туради.

Шимолда, ой давомида ҳаво ҳарорати кечалари 8-13 даража илиқдан 1-6 даража илиқгача ўзгариб туради, 0-3 даража совуқгача бўлиши мумкин, кундуз кунлари 12-17 даража илиқдан 20-25 даража илиқгача ўзгариб туради.

Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан кўп, шимолда ва жанубда баъзи жойларда меъёрдан кам (меъёр 12-26 мм, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 3-11 мм, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 27-70 мм гача).

Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.

Ноябрда ўртача ойлик ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиб, 2-8 даража илиқни, жанубда 10 даража илиқгачани ташкил этади.

Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик меъёрга яқин бўлиши прогноз қилинмоқда, фақат республиканинг жануби-ғарбида бироз эҳтимоллик билан ёғингарчилик тақчиллиги бўлиши кутилмоқда.

Ноябр ойида ёғингарчилик меъёри 37-48 мм, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида 8-36 мм, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 65-113 мм гача бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг