«Косонтумангаз»даги ҳангомалар: «осмондан тушган» 125 миллион сўм
Қашқадарё вилоятининг Косон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига туман газ идорасининг қинғирликлари сабаб истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилаётганлигига оид кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда, дейилади федерация хабарида.
Хусусан, жорий йилнинг январ ойида табиий газ таъминоти соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатларига оид 17 та мурожаат бўйича фуқаролик ишлари бўйича судларга даъво аризалари киритилди. Судлар томонидан истеъмолчиларнинг манфаатларини кўзлаб киритилган даъво талаблари қаноатлантирилиб, газ идораси зиммасига жами 125 миллион сўмдан ортиқ ноқонуний қарздорликларни истеъмолчиларнинг ҳисобидан чиқариш ва бекор қилиш мажбурияти юклатилди.
Жумладан, фуқаро Ҳусниддин Авезов туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилиб, «Косонтумангаз» газ таъминоти бўлими томонидан фойдаланилган газ сарфидан ортиқча 4 миллион 798 минг сўм ноқонуний қарздорлик ҳисобланаётганлиги маълум қилинган.
Мазкур мурожаат ўрганилганда, истеъмолчи Ҳ. Авезов томонидан табиий газ тўловлари ҳисоблагич кўрсатгичи бўйича амалга оширилиб келинганлиги, бироқ шунга қарамасдан газ таъминоти бўлими унга нисбатан ортиқча қарздорлик ҳисоблаганлиги аниқланган. Мурожаатни ўрганиш натижаси бўйича судга даъво аризаси киритилиб, суд томонидан асоссиз қарздорликни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Шунингдек, фуқаро Шоира Назарованинг туман жамиятига қилган мурожаати рганилганда, унга нисбатан туман газ идораси томонидан 2 миллион 634 минг сўм ноқонуний қарздорлик ҳисобланганлиги маълум бўлди. Мазкур қарздорлик истеъмолчи хонадонига ўрнатилган ҳисоблагич кўрсатгичларини ошириб кўрсатиш оқибатида келиб чиққан. Ҳолат бўйича судга киритилган даъво аризаси қоноатлантирилган ва и
Бундан ташқари, туман газ таъминоти бўлими томонидан фуқаролар Туйғун Равшановга нисбатан 3 миллион 362 минг сўм, Шуҳрат Шамсиевга нисбатан 4 миллион сўм, Ражаб Абруевга нисбатан 1 миллион 656 минг сўм, Ашур Хидировга нисбатан 2 миллион 663 минг сўмлик ноқонуний ҳисобланган қарздорликлар туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан киритилган даъво аризаларига мувофиқ суд томонидан бекор қилиниши таъминланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter