«Korzinka» тармоғи жаримага тортилди
Рақобат қўмитаси «Korzinka» тармоғи жаримага тортилишини билдирди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси «Korzinka» супермаркетлар тармоғи («Anglesey Food» МЧЖ ХК) томонидан жойлаштирилган реклама бўйича ўрганиш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қилган эди.
Юқоридагиларга асосан, Қўмитанинг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши юзасидан ишларни кўриб чиқиш бўйича Махсус комиссияси томонидан қўзғатилган ишда «Korzinka» супермаркетлар тармоғи бренди остида фаолият кўрсатувчи «Anglesey Food» МЧЖ ХК айбдор деб топилиб, унга нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилди, шунингдек, унга ушбу реклама бўйича қонун бузилишига йўл қўйилган ҳолатларни бир ойлик муддатда бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
Маълумот ўрнида, ваколатли органнинг ушбу қароридан норози бўлган томон судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter