Конституциявий судга янги раис сайланди
5 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилган.
«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги қонунга биноан Бахтиёр Шамсутдинович Мирбобаевнинг ўз аризасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси лавозимидан озод қилинган.
Мажлисда Мирзо-Улуғбек Элчиевич Абдусаломов Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси этиб сайланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter