Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломовнинг ваколати тугатилди
Бугун Қонунчилик палатаси Марказий сайлов комиссиясининг 8 нафар янги аъзолари номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади.
Булар:
- Эргаш Юсупов, Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси;
- Зайниддин Низомхўжаев, Олий Мажлис Сенати раисининг ўринбосари;
- Александр Фармонов, «Ўзэлектроаппарат» АЖ бошқарув раиси маслаҳатчиси;
- Муяссар Қодирова, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сурхондарё вилояти масъул ташкилотчиси;
- Баҳром Қўчқоров, Адлия вазири ўринбосари;
- Шуҳрат Жўраев, пенсияда;
- Орифжон Бозаров, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ректори;
- Алишер Усмонқулов, Жиззах политехника институти ректори.
Шунингдек, МСКнинг 7 нафар аъзоси ваколатлари тугатилди:
- Мирзо-Улуғбек Абдусаломов, Марказий сайлов комиссиясининг Раиси;
- Жанабай Содиқов, ҳуқуқшунос;
- Отагалди Бобожонов, Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани Халқ қабулхонаси мудири;
- Муҳайё Жўраева, «Ҳунарманд» уюшмасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи;
- Эсанбай Ражабов, Қашқадарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлаpи бирлашмаси pаиси маслаҳатчиси;
- Эркин Хўжақулов, Тошкент шаҳар умумюрисдикция судининг раиси;
- Жалил Норов (марҳум).
«Мирзо-Улуғбек Абдусаломов 16 йилдан буён Марказий сайлов комиссияси раиси лавозимида ишлаб келаётган эди. Демак, жорий йилги президентлик сайловларини бошқа шахс МСК раиси сифатида ўтказади», дея изоҳлади ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter