Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марказий сайлов комиссияси Тошкентдаги ҳолат бўйича баёнот берди

Марказий сайлов комиссияси Тошкентдаги ҳолат бўйича баёнот берди

Фото: Xabar.uz

Ижтимоий тармоқларда 14-Тошкент шаҳар референдум округи 772-участкасида аёл киши бир нечта бюллетенларни кетма-кет белгилаб турган ҳолатдаги видеоси тарқалди.

Мазкур хабар юзасидан зудлик билан Марказий сайлов комиссияси вакиллари ҳолатни жойига чиқиб ўрганишди, дейилади расмий хабарда.

Аниқланишича, маҳалла фаоли ва референдум участка комиссияси аъзоси фуқаро Т.Н. ўзбошимчалик билан бюллетенлардан 16 донасини олиб, оила аъзолари номидан референдум қонунчилигини бузган ҳолда уларга белгилар қўйган. Ушбу ҳолат жойида Комиссия раиси томонидан аниқланиб, мазкур бюллетенлар бекор қилиниши таъминланган ва умумий ҳисобдан чиқарилиб, бузиб қўйилган бюллетенларга қўшилган. Ҳолат юзасидан Марказий сайлов комиссияси назоратида 14-Тошкент шаҳар референдум ўтказувчи округ комиссияси томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда атрофлича ўрганилмоқда.

Марказий сайлов комиссияси референдум жараёнларини қонунийлик принциплари асосида ўтказилишига бефарқ бўлмаганликлари учун жамоатчилик вакилларига ўз миннатдорчилигини билдирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг