Мирзо-Улуғбек Абдусаломов: «Бу ё давлат сиёсатига қарши қилинаётган иш, ёки...»
Бугун, 6 январь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.
МСК раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов ушбу йиғилишда сайлов комиссиялари аъзоларига ҳали ҳам ойликлар тўланмаганини маълум қилди.
«Сайлов комиссиялари аъзоларига ойликлар ҳали ҳам тўланмагани тўғрисида Марказий сайлов комиссиясига маълумотлар келиб тушмоқда. Бу масалани ҳал қилган эдик. Сайловга 10 кун қолганида барча ҳудудларга етарли миқдорда маблағларни ажратган эдик. Қандай қилиб шу кунгача ойликларини олмасликлари мумкин. Бу ёки давлат сиёсатига қарши қилинаётган иш, ёки сайловларнинг обрўсини туширишга ҳаракат, деб ўйлайман. Барча вилоят мутасаддилари бу масалани охирига етказиши лозим. Вилоят сайлов комиссиялари раислари бу масалани зудлик билан ҳал қилиши керак», — деди Мирзо-Улуғбек Абдусаломов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter