Комил Алламжонов видеомурожаат йўллади
Президент Адмистрацияси раиси ўринбосари лавозимига тайинланган Комил Алламжонов видеомурожаат йўллади.
Унда Алламжонов янги вазифа сабаб аввалги лавозимлардан кетганини эълон қилган.
«Мен бугун жуда масъулиятли вазифага тайинландим. Бугундан бошлаб Масс-медиани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси лавозимидаги фаолиятимни якунлайман. Ва шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, мен бугундан бошлаб барча бизнес лойиҳаларим, компанияларимни ҳам бошқа эгаларига топшираман. Бугундан бошлаб мен бизнесмен эмасман. Чунки мен манфаатлар тўқнашувига мутлақо қаршиман ва қолганларга ҳам шуни маслаҳат бераман. Фондимизга тез орада янги раис тайинланади», дейди у.
Шунингдек, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси лавозимидан ҳам кетган.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Комил Алламжоновни янги вазифага тайинлаш бўйича президент фармони чиққанди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter