Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева Австрияда ЕХҲТ Бош котиби билан учрашди

Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева Австрияда ЕХҲТ Бош котиби билан учрашди

Фото: АОКА матбуот хизмати

Бугун, 25 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги жамоаси ва Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Томас Гремингер ўртасида учрашув ташкил этилди.

«Мулоқот давомида Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёевнинг очиқлик сиёсати, барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар, сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб бердик. Ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган икки томонлама алоқалар ҳамда манфаатли ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдик», деди АОКА раҳбари Комил Алламжонов.

Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган учрашувда жаноб Гремингер юртимизда амалга оширилаётган ўзгаришлар ва янгиланишлардан хабардор эканлигини ҳамда ЕХҲТ бу ислоҳотларга нисбатан юқори баҳо беришини қайд этди.

Шу билан бирга, ЕХҲТ Бош котиби ўз сўзида журналистлар ҳам сўз масъулияти ва журналистика этикаси ҳамда қонун-қоидаларига риоя этиши лозимлигини таъкидлади.

Томас Гремингер Ўзбекистонда чет эл ахборот ресурсларига кириш имконияти берилганини юқори баҳолади. У юртимиздаги очиқлик сиёсати давом этишига умид билдирар экан, ЕХҲТ барча йўналишда Ўзбекистоннинг ишончли ҳамкори бўлишга тайёр эканини маълум қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг