Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кимлар божхона органларига ишга кира олмаслиги белгиланди

Кимлар божхона органларига ишга кира олмаслиги белгиланди

фото: газета.uz

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–755-сон, 18.02.2022 й.) билан «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунга қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.

Унга кўра, содир этган жинояти учун илгари ҳукм қилинганлар, қўлланилган жазо туридан, судланганлик ҳолати тугатилганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ва ўзига нисбатан амнистия акти ёки афв этиш қўлланилганлигидан қатъи назар ёхуд ярашув муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинган фуқаролар божхона органларига хизматга қабул қилинмайди.

Шунингдек, Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан Ўзбекистон ёки чет давлатнинг ОТМ ва ташкилотларига магистратура мутахассисликлари бўйича ўқишга юборилган божхона органи ходими ўқиш даврида, охирги эгаллаган лавозимидагидан кам бўлмаган миқдорлардаги пул таъминоти сақланган ҳолда божхона органларининг ихтиёрида қолдирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг