Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш асоссиз равишда рад этилгани учун қанча жарима белгиланади?

Кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш асоссиз равишда рад этилгани учун қанча жарима белгиланади?

Фото: «Norma.uz»

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча киритиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатлари сайтида муҳокамага қўйилди.

Лойиҳага асосан тиббиёт муассасалари раҳбарларини ҳаёт ёки саломатлик учун хавф туғдирувчи ҳолатларда бўлган шахсларга шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш асоссиз равишда рад этилгани учун жавобгарликка тортиш таклиф этилмоқда.

Унга кўра, МЖТКга мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни белгиловчи 59-1-модда киритилади. Уни содир этганлик учун маъмурий жарима ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (яъни амалдаги миқдорига кўра 861 200 сўмдан 1 722 400 сўмгача) бўлган миқдорни ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг