Каттақўрғонда электр таъминоти корхонаси «мижознинг бўйнига 44 млн илгани» аниқланди
«STRONG DRINKS» МЧЖнинг мурожаатига асосан «Ўзэнергоинспекция»нинг Самарқанд ҳудудий бўлими томонидан жамиятга тегишли бўлган савдо дўконида 2018-2021 йилгача фойдаланилган электр энергияси бўйича Каттақўрғон туман «Қорадарё» электр таъминоти корхонаси томонидан қилинган қайта ҳисоб-китоблар ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» матбуот хизмати хабар берди.
Ўрганиш вақтида истеъмолчининг ҳисоб варағига Каттақўрғон туман «Қорадарё» электр таъминоти корхонаси томонидан реактив энергияни компенсация қилиш ишлари етарли даражада бажарилмаганлиги учун қувват коэффициентининг пасайиши оқибатида тармоқларда актив энергиянинг қўшимча йўқолишлари ҳисобидан 99 008 кВт*соат электр энергияси бўйича жами 44 150 040 сўм асоссиз тўлов талабномаси киритилганлиги аниқланган.
Истеъмолчининг ҳисоб варағига киритилган маблағ тўлов талабномасида кўрсатилган 44 150 040 сўмнинг асоссиз дейилишига сабаб, «STRONG DRINKS» МЧЖга тегишли бўлган савдо дўкони шу ҳудудда жойлашган «VOSTOK GAZ SERVIS» МЧЖ тасарруфида бўлган электр тармоғига субистеъмолчи сифатида уланган бўлиб, субистеъмолчи томонидан реактив энергияни компенсация қилиш ишлари етарли даражада бажарилмаганлиги учун қувват коэффициентининг пасайиши оқибатида тармоқларда актив энергиянинг қўшимча йўқолишлари «VOSTOK GAZ SERVIS» МЧЖ тасарруфида бўлган электр тармоғи уланган 220/110/35/6 кВли «Каттақўрғон» подстанциясида ўрнатилган электр ҳисоблагичда ҳисобга олинади. Бу актив энергиянинг қўшимча йўқолишлари «STRONG DRINKS» МЧЖ ва «VOSTOK GAZ SERVIS» МЧЖ ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб қилиб келинган.
Каттақўрғон туман «Қорадарё» электр таъминоти корхонаси томонидан асоссиз киритилган ҳисоб-китоблар «Ўзэнергоинспекция» Самарқанд ҳудудий бўлими томонидан ўрганилиб, истеъмолчи фойдасига ҳал этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter