Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Инкор этмаймиз» — вазир электр муаммосини тан олди

«Инкор этмаймиз» — вазир электр муаммосини тан олди

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов энергия таъминотидаги узилишлар бўйича чиқиш қилди.

Вазир ҳозирги об-ҳаво шароитида жиддийроқ талафотларнинг олдини олиш мақсадида режали чекловлар ўрнатишга мажбур бўлинаётганини қайд этди.

«Тўғри, эътирозлар бор — электр ҳаммага ҳам етиб бормаяпти. Жуда кўп ўчишлар бўляпти. Лекин биз буни тан оламиз, инкор этмаймиз. Бу бўйича режали, тизимли ишлар қилиб, ҳозиргидай об-ҳаво шароитида чекловлар киритган ҳолда чиқиб кетмасак, эртага бундан-да жиддийроқ талафот бўлиши мумкин. Шунинг учун кескин чоралар кўришга мажбурмиз, — дейди вазир.

Соҳа раҳбари Фарғонанинг Ўзбекистон туманидаги цемент заводи ишчиларининг интернетда тарқалган жамоавий мурожаатига ҳам муносабат билдирди.

«Ҳамма биладики, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори бор, ғишт заводлари, янгидан қурилаётган цемент заводлар барчаси кўмир, яъни альтернатив ёқилғида ишлаши керак. Ҳозир бу заводни табиий газга ким улаган, ким рухсат берган, буни алоҳида ўрганиб чиқамиз. Лекин корхона раҳбарлари шартнома шартларига кўра вақтида огоҳлантирилган. Ишчилар билан тегишли тарғибот ишларини олиб бориши керак эди», – деди у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг