Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жозибадор бизнес муҳитини шаклантириш асосий вазифа

Жозибадор бизнес муҳитини шаклантириш асосий вазифа

Бизнес омбудсман томонидан Тошкент вилоятидаги қатор  соҳаларда фаолият юритаётган “China toweles“, “Shanghai ming tuo” МЧЖ ҚК  ва бошқа бир қатор қўшма корхона таъсисчилари  билан хорижий  давлатларнинг тажрибаси  ва  республикамизда чет эллик инвесторлар учун яратилаётган бизнес муҳит  тўғрисида  мунтазам фикр алмашиш йўлга қўйилган.

Шу мақсадда  республикамизда тадбиркорлар учун қулай ишбилармонлик ва жозибадор  бизнес муҳитини яратиш бўйича Бизнес Омбудсман иштирокида ўтказилган халқаро семинар тренинг ва панель сессияларида 1000 дан ортиқ тадбиркорлар иштирок этган бўлиб, уларнинг  аксарият қисмини  чет эллик инвесторлар ва уларнинг вакиллари ташкил  этди.

Бизнес Омбудсман томонидан ўтказилган бу тадбирларда  хорижий инвесторлар  сўнгги вақтларда республикамизда  хусусий мулк  дахлсизлигини таъминлашнинг  хуқуқий асослари яратилаётганлигини алоҳида эътироф этмоқдалар.

Шунингдек бу форматда  ўтказилаётган учрашувлар инвесторларнинг муаммоларини эшитиб уларга ечим топиш билан бир қаторда бу борадаги илғор давлатларнинг  тажрибасини ўрганиш ва амалиётга  жорий этишда  ўз самарасини бермоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг