Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Учта вазирлик раҳбар ходимларининг бизнеси борлиги аниқланди

Учта вазирлик раҳбар ходимларининг бизнеси борлиги аниқланди

Фото: «Xabar.uz»

Транспорт, Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Маданият вазирликлари ва уларнинг тизим ташкилотлари ўрганилганда, уларда фаолият юритаётган 107 нафар бошқарув ходими 116 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилди.

Жумладан, Транспорт вазирлигининг 50 та бошқарув ходими 55 та тадбиркорлик субъектларида, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 37 та бошқарув ходими 39 та тадбиркорлик субъектларида ҳамда Маданият вазирлигининг 20 та бошқарув ходими 22 та тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келган.

Агентлик томонидан ушбу қонунбузарликларни бартараф этиш мақсадида тегишли вазирликларга тақдимномалар киритилиб, қайд этилган қонунбузилиши ҳолатлари бартараф этилмоқда, дейилади хабарда.

Аввалроқ, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Сув хўжалиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирликларининг 398 раҳбар ходими 449 та бизнесга эгалиги аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг