Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахдаги кўмир омборида жиноят содир этилди

Жиззахдаги кўмир омборида жиноят содир этилди

Зарбдор туманида аҳолига имтиёзли нархда сотиш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолати аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Кўмир таъминот» МЧЖнинг Зарбдор кўмир омбори мудири Б.Б ва бошқалар аҳолига имтиёзли нархда сотиш учун ажратилган 2 346 тонна кўмирни гўёки тумандаги 851 та хонадонга имтиёзли нархда сотилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, амалда кўмирни қиммат нархларда бошқа шахсларга нақд пулга сотиб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Андижон ва Фарғонада омбор мудирлари ушланганди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг