Жиззахда пахта пули ҳанузгача берилмагани ҳақидаги хабар вазирлик томонидан ўрганилди
2020 йил 10 январь куни ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ жиззахлик аёллар 2019 йил ноябрь ойида пахта йиғим теримида иштирок этганлиги, пахта пулини эса ҳанузгача олмагани тўғрисида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, айни масала 2020 йил 11 январь куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги масъуллари томонидан ўрганилган.
Аниқланишича, пахта терими жараёнида иштирок этган барча теримчиларга терим пуллари тўлиқ берилган, бундан ташқари рағбатлантириш учун ўсимлик ёғи ҳам тақдим этилган.
2019 йил ноябрь ойида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш учун Фориш туман Аҳоли бандлигига кўмаклаши марказига тумандаги 23 та маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан жами 700 нафар фуқароларни жамоат ишларига жалб қилиш бўйича буюртмалар тақдим этилган. Улар асосида мониторинг ўтказилиб, жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар ушбу даврда пахта теримида иштирок этганлиги сабабли иш ҳақи тўланиши мақсадга мувофиқ эмас деб топилган.
Мурожаатчиларга пахта терими ҳамда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинганлик учун тўловлар тартиби тўлиқ тушунтирилган.
Ҳозирда мазкур мурожаатни қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш чораси кўриляпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter