Жиззахда бир оиланинг 8 нафар аъзоси озиқ-овқат маҳсулотидан заҳарланди
2019 йил 8 февраль куни Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманида яшовчи М.П. (исмли аёл) ўз уйида оила аъзолари билан биргаликда уй шароитида тайёрланган маринадланган помидор маҳсулотини истеъмол қилган ва натижада 8 нафар киши заҳарланган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Заҳарланганларнинг 5 нафарига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган. Уч нафари касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Ҳурматли фуқаролар, уй шароитида тайёрланган тузлама маҳсулотларини истеъмол қилишда ҳамиша ҳушёр бўлинг, аввало унинг истеъмолга яроқлилик ҳолатига алоҳида эътибор қаратинг!»,-дейилади ИИВ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter