Жиззах ва Фарғонадаги туманларга раҳбарлар тайинланди
Азиз Эргашев Бахмал тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Тайинловгача Жиззах шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари эди.
Ғанижон Солиев Бағдод тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Тайинловгача ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаган.
Аввалги ҳоким Юсуфжон Хусаинов 8 февралда лавозимидан озод этилганди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Чуст туманига ҳам янги ҳоким тасдиқланди. Шунингдек, Навоий вилояти ҳокимига ҳам ўринбосар тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter