Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззах ҳокимининг собиқ ўринбосари озодликка чиққани инкор этилди

Жиззах ҳокимининг собиқ ўринбосари озодликка чиққани инкор этилди

Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акром Раҳмонқулов озодликка чиқарилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олий суд мазкур хабар юзасидан изоҳ берган. Унда айтилишича, Акром Раҳмонқулов ҳозирда Тошкент вилоятидаги манзил колонияда жазо ўтамоқда. 

Акром Раҳмонқулов жиноий шериклари билан 20 млрд сўмлик бюджет маблағларини талон-торож қилишда айбланиб, 2021 йил декабр ойида 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинганди. 

2018 йил апрелидан 2021 йил январигача Жиззах вилояти ҳокимининг қурилиш ва саноат бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган Акром Раҳмонқулов Жиззах шаҳрида 6 қаватли бинонинг бир қисми қулаши ортидан ишдан олинганди. 

Раҳмонқулов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми, 205-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 207-моддаси 1-қисми, 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг