Жазирама келмоқда. Нималарни ёдда тутиш зарур?
Яқин кунларда Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши мумкинлиги хабар берилди.
ФВВ жазирама иссиқда нималар қилиш кераклиги бўйича тўхталди.
- Кўпроқ сув ичиш. Тўғри сув ичиш тартиби организм фаолиятини яхши ишлаши ва сув-туз балансини меъёрлаштиришига қулай шароитлар туғдиради. Иссиқ кунда сув истеъмол ҳажмини кўпайтириш керак. Бунда организмнинг сув танқислигини тўлдириш учун газланган ёки нектар сув эмас, аксинча оддий ичимлик сувини истеъмол қилиш керак. Сурункали касаллиги мавжуд бўлса, шифокор тавсиясига риоя қилиш керак.
- Энг иссиқ пайтда соат 12:00 дан 16:00 гача кўчага чиқмаслик ва айниқса қуёш тагида юрмасликга ҳаракат қилинг. Кунингизни шундай режалаштирин-ки, бу вақтда ишда ёки уйда бўлинг.
- Кўпроқ душ қабул қилинг. Мунтазам равишда тозаланиш баданга эффектив нафас олишга ёрдам беради. Сув хона ҳароратидай бўлиши керак. Муздек сув билан ювиниш эса, тана ҳарорати кескин ўзгариши натижасида пневмония касаллигига олиб келади.
- Aлбатта, очиқ сув хавзаларда чўмилиш мумкин, аммо чўмилиш таъқиқланган ҳавзаларда чўмилиш қатъиян ман этилади.
Эрталаб ва кечқурун кўпроқ ҳаракат қилинг. Бундай иссиқ кунда камҳаракатлик гипертония, юрак-томир касалликлари ва тромбоз ривожланишига олиб келади.
- Озиқланиш рационини ўзгартиринг. Иссиқ кунда кўпроқ совуқ таомлар истеъмол қилинг. Ёғлиқ сут ва гўшт махсулотлар истеъмол қилманг, аммо балиқ ва сабзавотлар махсулотларидан воз кечманг. Сутли махсулотлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш лозим-ки - расталарда қуёш нури тушиб турган ҳамда истеъмолга яроқлик муддати ўтиб кетган махсулотларни сотиб олмаслик керак.
- Aлбатта таомларни туз билан танновул қилинг чунки юқори ҳароратда, тананинг терлаши натижасида кўп миқдорда натрий моддаси йўқотилади.
- Синтетик матодан тайёрланган кийимлар киймасликга ҳаракат қилинг.
- Кепка, шляпа ёки панамалар кийишдан уялманг. Чунки офтоб уриши асосан бош қизиганда содир бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter